Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доминикада "Мария" довули 30 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Доминикада "Мария" довулидан ҳалок бўлганлар сони 30 кишига етди, деб хабар бермоқда Telesur телеканали.
Аввалроқ 15 киши ҳалок бўлгани ва 20 киши бедарак йўқолгани маълум қилинган.
Телеканал маълумотларига кўра, 15 киши мамлакат пойтахтидан жанубда жойлашган Пуэнте Мишель деган жойда ҳалок бўлган. 90 фоизга яқин уй томсиз қолган, кўплаб ҳудудларда ҳангузгача сув ва электр таъминоти издан чиққан ҳолда қолмоқда.
"Мария" довули айни вақтда 2-хавфлилик тоифасигача пасайиб, АҚШнинг Атлантика соҳиллари бўйлаб шимолга қараб йўналмоқда. Довул ўз йўлида Пуэрто-Рико, Доминика, Гваделупа, Гаити, АҚШ Виргиния ороллари ва Доминиканада турли талофатлар қолдирган. Довул Пуэрто-Рикодан ўтаётганда уни кучи 4-хавфлилик тоифасини ташкил қилган.
Мавзуга оид
22:31 / 05.07.2020
Лотин Америкасида пандемия бошидан бери илк сайловлар бўлиб ўтмоқда
09:00 / 24.09.2017
"Мария" довули энг йирик телескоплардан бирига шикаст етказди
07:55 / 22.09.2017
Доминикада "Мария" довул оқибатида 15 киши ҳаётдан кўз юмди
12:37 / 21.09.2017