Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат котиби Хитойга сафарини бошламоқда
Бугун 28 сентябрда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Хитой Халқ Республикасига сафарини бошламоқда. Ташриф давомида муҳокама қилинадиган асосий масалалардан бири Корея ярим оролидаги вазиятни муҳокама қилиш бўлади.
Умуман олганда, ушбу музокаралар қачон ташкил этилишидан қатъиназар унинг асосий мавзуси КХДР атрофидаги вазият муҳокамаси бўлар эди, дейиш мумкин. Тўғри, Науэрт ушбу ташрифнинг яна бир мақсадини айтди. У ҳам бўлса президент Трампнинг Хитойга бўлажак сафарига тайёргарликдир.
Хитой томони ҳам икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашинуви ҳақидамаълум қилди. Лу Кан қайд этганидек, доимий алоқалар ва олий даражада ўзаро борди-келдилар икки мамлакат ўртасидаги соғлом ва яхши муносабатлар мавжудлигини исботлайди.
Бироқ КХДР мавзусидан ташқари савдо ва инвестициялар ҳам эътибордан четда қолмайди. АҚШ давлат котибинингш Хитойга сафари маъмуриятнинг Осиё-Тинч океани минтақасида иқтисодиёт ва хавфсизлик борасидаги манфаатларини кенгнайтириш ниятида эканини кўрсатади. Хусусан, Вашингтон Жанубий-Хитой денгизидаги ороллар билан боғлиқ тортишувларни тинч йўл билан ҳал этишга чақиради.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025