Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Россиядаги янги элчиси номзоди тасдиқланди
АҚШ сенати 28 сентябрда ўтган овоз беришда Юта штатининг собиқ губернатори Жон Хантсманни АҚШнинг Россиядаги элчиси лавозимига бир овоздан тасдиқлади.
Сенатнинг хабар қилишича, овоз бериш йиғилиш охирида соддалаштирилган тартибда бўлиб ўтган.
"Бу лавозим билим ва тажрибани талаб қилади ва мен Жон бу иш учун энг яхши номзод эканига шубҳаланмайман", деб айтган Юта штатидан сенатор Оррин Хэтч.
Хантсманнинг номзоди ушбу лавозимга АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан билдирилган.
АҚШнинг эндиликда собиқ элчиси Жон Теффт Москвани 28 сентябрда тарк этди ва пенсияга кетишини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025