Жаҳон | 09:30 / 01.10.2017
61176
1 дақиқада ўқилади

ИШИДнинг 300 дан кўпроқ жангарисини йўқ қилган снайпер ҳалок бўлди

Фото: Twitter/@Defense_Iraq

Ироқда "Ишидчиларга ов қилувчи" лақаби билан таниқли бўлган, "Ал-Ҳашд аш-Шаъби" шиалар гуруҳидан бўлган снайпер Абу Таҳсин ас-Солиҳий ҳалок бўлди. Таъкидланишича, у бутун умри давомида 321 жангарини йўқ қилган. 

Жангчи 29 сентябрда ИШИДнинг Ироқдаги охирги таянчларидан бири бўлган Ал-Ҳавижа ахоли пункти учун жангда оғир жароҳат олган, деб маълум қилди Ироқ армияси твиттерда.

Аввал ас-Солиҳий Ироқ армиясида хизмат қилган ва 1973 йилдан бошлаб давлат олиб борган барча урушларда қатнашган.

Мавзуга оид