Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Пахтакор» Наманганда «Навбаҳор»га ютқазди
Бугун, 1 октябрь куни Наманганда Олий лиганинг 23-турида маҳаллий «Навбаҳор» жамоаси «Пахтакор»ни меҳмон қилди.
Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлим меҳмонлар устунлигида бошланган бўлса-да, «Навбаҳор» ҳисобни очди. 57-дақиқада Мирзоҳид Ғофуров чап қанотдан «Пахтакор» жарима майдонига ёриб кириб Лобанов дарвозасини ишғол қилди - 1:0.
72-дақиқада эса Рўзимбой Аҳмедов наманганликлар жамоасининг иккинчи голини урди - 2:0.
Бу мағлубиятдан кейин Тошкент жамоаси 41 очко билан учинчи ўринда қолди, «Навбаҳор» эса 36 очко билан еттинчи ўринда.
Олий лига, 23-тур
«Навбаҳор» - «Пахтакор» 2:0
Голлар: Ғофуров 57, Аҳмедов 72
«Навбаҳор»: Ҳамроев, Ғофуров, Комилов, Меҳмонов, Станоевич, Ўрунов, Жабборов (с), Алиев, Қиличев (Махсталиев 80), Турғунбоев (Бойдедаев 90), Р.Аҳмедов (Йованович 75).
«Пахтакор»: Лобанов, Козак, Аъзамов, Симич (с), Ҳошимов, Гриффитс, А.Аҳмедов (Искандеров 76), Нуруллаев (Иброҳимов 66), Безерра, Канюк (Ҳакимов 84), Сергеев
Огоҳлантиришлар: Ғофуров 44, Безерра 36, Станоевич 53, Қиличев 80
Мавзуга оид
14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам
03:09 / 12.03.2025
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди
23:19 / 04.03.2025