Ўзбекистон | 18:20 / 02.10.2017
7084
1 дақиқада ўқилади

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши махсус маърузачиси Ўзбекистонда

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2017 йилнинг 2 октябрь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга ташриф буюрган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳидни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида батафсил сўз юритилди.

Учрашувда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши махсус маърузачисининг мандатига кирадиган мавзулар бўйича ҳамкорлик масалаларига асосий эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳозирда долзарб муаммоларни ҳал қилишга қаратилган диний соҳадаги халқаро ташаббуслари тўғрисида Аҳмад Шаҳидга батафсил маълумот берилди.

Суҳбатда ўзаро тушуниш тамойилларига асосланган конструктив мулоқотни давом эттиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Мавзуга оид