Жаҳон | 09:43 / 02.10.2017
13408
2 дақиқада ўқилади

Имомали Раҳмон «Миллат етакчиси» тажриба-интенсив боғни бориб кўрди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 1 октябрь куни Хатлон вилояти Хуросон туманида бўлиб, «Миллат етакчиси» номли интенсив боғни бориб кўрди. Президент 2016 йил февралда 160 гектарлик ҳудудда ушбу боғ кўчатларини ўтқазишни бошлаб берган эди.

Бу боғда 300 дан ортиқ маҳаллий аҳоли вакиллари доимий иш билан таъминланган, деб хабар қилмоқда Азия Плюс агентлиги. 

Президент, шунингдек, 1 минг 700 гектар ер майдонида 30 дан ортиқ навдаги олма кўчатлари ўтказилган «Асадулло» фермер хўжалигини ҳам бориб кўрган. 

Давлат раҳбари Хуросон туманида мева-сабзавотларни қайта ишлайдиган корхонани барпо этиш вазифасини топширган. 

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Мавзуга оид