Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Яманлик исёнчилар Америка дрони уриб туширилишини тасвирга олишди
Ямандаги исёнчи ҳусийлар Американинг жосус-зарба берувчи MQ-9 Reaper учувчисиз қурилмасини уриб туширилганини видеога олишга муваффақ бўлишди. Тасвирларни Al Masirah телеканали намойиш этди.
Унда зенит ракетасининг учирилгани ва унинг учар қурилмага бориб теккани акс этган. Видеолавҳа охирида бир тўда кишилар ёнаётган УУҚ бўлакларини томоша қилаётгани акс этган.
Аввалроқ, MQ-9 Reaper дрони Сана шаҳридан шимолда уриб туширилгани хабар қилинган эди. Исёнчиларга кўра, у айғоқчилик амалиётини бажараётгани эҳтимол.
АҚШ бу турдаги ҳарбий дронидан Ямандаги Ал Қоида жангариларига қарши фойдаланади. 2015 йилдан Саудия Арабистони етакчилигидаги араб коалицияси ҳам шу дронлардан фойдаланиб келади.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
15:41 / 15.05.2025
Исроил армияси яна Яман портларини эвакуация қилишга чақирди
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
20:17 / 09.05.2025