Ўзбекистон | 20:40 / 03.10.2017
42866
1 дақиқада ўқилади

Фото: Тошкентда 2000-йиллар бошида ёпилган йўл очилмоқда

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрида Жасорат монументидан Мустақиллик майдонига олиб чиқувчи йўл қайта тикланмоқда. «Kun.uz»нинг вазиятдан хабардор манбаси маълумот беришича, Шароф Рашидов кўчасининг Жасорат монументидан Мустақиллик майдонига қадар бўлган қисми 2 кун ичида очилади.

2000-йилларнинг ўрталарида ёпилиб, яшил майдонга айлантирилган ҳудудда бир неча ойдан буён тозалаш ишлари олиб борилди, дарахтлар бошқа жойга кўчирилди ва аввалги йўл тикланди.

Айни вақтда охирги тозалаш ишлари олиб борилмоқда. 

Қайд этиш керакки, бу йўл ёпилиши Юнусобод туманини шаҳар маркази билан боғловчи Амир Темур шоҳ кўчасида  автомобил қатновини сезиларли даражада ошириб, тирбандликлар юзага келишига сабаб бўлганди.

Мавзуга оид