Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДРдан келган меҳнат мигрантлари оммавий равишда Хитойни тарк этишмоқда
12 сентябрь куни Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Шимолий Корея фуқароларининг визасини ортиқча чўзмаслик ҳақида фармойиш берди.
Хитойда меҳнат қилаётган шимолий кореялик ишчилар БМТ Хавфсизлик кенгаши санкциялари туфайли визани узайтириш қоидалари қатъийлаштирилиши сабабли оммавий равишда ўз ватанларига қайтишмоқда. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Ёнҳап ахборот агентлиги маълум қилмоқда.
Хитойликларнинг меҳнат мигрантларига нисбатан сиёсати қатъийлашишига БМТнинг КХДРга нисбатан жорий этган санкциялар сабаб бўлган.
— 2017 йилнинг биринчи ярмида КХДР билан чегара яқинидаги Дандун шаҳрида Шимолий Кореянинг камида 20 минг фуқароси меҳнат қилган. Айни пайтда Хитой санкцияларни қатъийлаштиргач, уларнинг сони сезиларли тарзда қисқарган, — дейилади хабарда.
11 сентябрь куни БМТ хавфсизлик кенгаши КХДРга нисбатан санкцияларни қатъийлаштириш ҳақида резолюция қабул қилди. Хусусан, Шимолий Кореяга нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб беришга нисбатан чекловлар жорий этилган. Бундан ташқари, Пёнгянгга текстил маҳсулотларини сотиш, конденсат ва газконденсатли суюқликлар харид қилиш тақиқланади.
Мавзуга оид
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025