Жаҳон | 11:10 / 04.10.2017
19808
2 дақиқада ўқилади

Лас-Вегас «мергани» билан бирга яшаган аёл АҚШга олиб келинди

Лас-Вегасда тунги концерт ташрифчиларини ўққа тутган Стивен Пэддок билан бир муддат яшаган, кейинроқ саёҳатга жўнаб кетган Мэрил Дэнли АҚШга келди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, 3 октябрь куни Лос-Анжелесдаги аэропортга келган, уни бу ерда ФҚБ агентлари кутиб олишган. 

NBC телеканали хабарига кўра, Дэнли сентябрь охирида саёҳатга йўл олганди, у 25 сентябрь куни Ҳонгконгда бўлган, 1 октябрь куни эса Филиппинда эди.

CBC телеканали маълумотига кўра, Пэддок ўз турмуш ўртоғи билан 27 йил илгари 6 йиллик никоҳдан кейин ажрашганди. Полиция аввалига Дэнли хонимни Пэддокнинг рафиқаси деб ҳисоблаганди, аммо улар никоҳдан ўтмагани маълум бўлди. Улар 2015 йилдан бери Мескит шаҳарчасидаги уйда бирга яшаб келишган.

Ҳукумат Дэнли ушбу оммавий қотилликка алоқадор эмаслигини маълум қилган. Лас-Вегас шерифи Жозеф Ломбардо эса тергов давомида ушбу аёлга саволлар борлигини билдирди.

Reuters агентлиги маълумотига кўра, Дэнлининг шошилинч равишда АҚШга қайтарилишини ФҚБ назорат қилди.

Мавзуга оид