Жаҳон | 17:10 / 05.10.2017
11112
2 дақиқада ўқилади

Интернет орқали танилган ҳалаблик қизчанинг китоби Нью-Йоркда тақдим этилди

Фото: Anadolu

Нью-Йоркда суриялик саккиз ёшли Бана Ал-Абд муаллифлигидаги "Dear World" ("Қадрли Дунё") китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот ўқувчилар орасида улкан қизиқиш келтириб чиқарди. 

Бугунги кунда асли ҳалаблик Бана оиласи билан Туркияда истиқомат қилмоқда. Таъкидлаш жоизки, яқинда Ал-Абдлар оиласи Туркия фуқаролигини олди. 

Кичик суриялик қизча ва унинг онаси ижтимоий тармоқлардаги постлари сабаб кенг оммага танилган. Қизча постларида олти йилдан бери давом этиб келаётган  Суриядаги фуқаролик уруши ва у ердаги болаларнинг аҳволини ёритиб келган. 

Китоб тақдимоти Нью-Йоркда бўлиб ўтди, унда Бана ҳамда унинг онаси китобдан парчалар ўқиб, автографлар тарқатишди. 

Тўлиқ номи "Қадрли дунё: суриялик қизчанинг ҳарбий тарихи ва тинчликка чақириқ" бўлган китоб ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди. 

Фото: Twitter/TroyTuncer 

Кўп иштирокчилар она-боланинг китобдан парчалар ўқиган пайтида кўз ёшларини тутиб тура олишмади. 

Нью-Йорк юридик мактаби профессори Ленни Бенсон кичик Банага чуқур миннатдорчилик билдирди. Унинг сўзларига кўра, Нью-Йорк университети юристлари ва талабалари шахсий ташаббус асосида 700 нафар қочоқ-болага ёрдам беришган. 

Бананинг китоби Simon & Schuster нашриётида чоп этилди. 

Тақдимотга ташриф буюрганлар кичик ёзувчидан автограф олиш учун навбатга туришди. 

Мавзуга оид