Спорт | 10:30 / 05.10.2017
14999
1 дақиқада ўқилади

ОАВ «Бавария»нинг янги мураббийи ким бўлиши ҳақида хабар топди

«Бавария»нинг собиқ мураббийи Юпп Ҳайнкес мураббийлик фаолиятини қайта бошлаши ва клуб бош мураббийлигига қайтиши мумкин.

Bild нашрининг тасдиқлашича, 72 ёшли мутахассис мюнхенликлар клубини жорий мавсум охирига қадар бошқаради.

28 сентябрь куни Карло Анчелотти истеъфога чиқарилганидан буён «Бавария»да бу лавозим бўш қолмоқда. Айни вақтда Вилли Саньоль бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишламоқда.

Ҳайнкес 2013 йилда «Бавария» билан Европа чемпионлар лигаси, Бундеслига, мамлакат кубоги ҳамда суперкубогида ғолиб чиқиб, требль қайд этган ва шундан кейин мураббийлик фаолиятини якунлаганди.

Мавзуга оид