Ўзбекистон | 12:00 / 05.10.2017
8801
2 дақиқада ўқилади

Юридик хизмат ходимлари лавозимларига тайинлаш учун суҳбатдан ўтказилди

Юридик хизмат ходимлари лавозимларига тайинлаш учун келишилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Адлия вазирлигида жорий йилнинг 19 сентябрь куни Маданият вазирлиги бош юрисконсульти лавозимига келишиш учун тақдим этилган номзод Мавжуда Раджабова, Халқ таълими вазирлиги бош юрисконсульти лавозимига Умиджон Авезов, Автомобил йўллари давлат қўмитаси юридик бошқармаси бошлиғи лавозимига Шухрат Саидов ва юридик бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига Анваржон Омонов, Давлат солиқ қўмитаси юридик бошқармаси бошлиғи лавозимига Санжар Атаджанов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси юридик хизмати бошлиғи лавозимига Шуҳрат Арипджанов, Инвестициялар давлат қўмитаси юрисконсульти лавозимига Наргизахон Абдурахимова, Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази бош юрисконсульти лавозимига Муқимбой Раджабов, Давлат ветеринария қўмитаси давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси бош юрисконсульти лавозимига Камил Кариев, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бош юрисконсульти лавозимига Ихтиёр Кўзиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бош юрисконсульти лавозимига Рашид Каукышевларни тавсия этилган лавозимга лаёқати ва касбига муносиблигини аниқлаш мақсадида суҳбатдан ўтказилди.

Суҳбат жараёнида уларнинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи соҳалари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият ва суд ишларини юритиш асослари бўйича билимлари ўрганилди.

Номзодларнинг билими, шунингдек иш тажрибаси ҳисобга олиниб, улар суҳбатдан ўтган, деб топилди.

Мавзуга оид