Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобилдан 1,4 млн. сўм ва 520 долларни ўмарган шахс ушланди
2017 йилнинг 7 август куни тахминан соат 15:00ларда, номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равида талон-торож қилиш мақсадида, Яккасарой туманида жойлашган уйнинг қаршисида бўла туриб, шу ерда фуқаро Ю.А.К.га тегишли бўлган “Кобалт” русумли автомашина эшиги ойнасини синдириш йўли билан очиб, унинг салонидан 1.400.000 сўм ва 520 АҚШ долларилик мол-мулки ҳамда муҳим шахсий ҳужжатларини эгаллаб олган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди (муҳим шахсий ҳужжатларни эгаллаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган эди.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни муқаддам судланган П.Д.Б. содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
22:10 / 13.05.2025
Тошкентда кўп қаватли уй томига ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди
23:43 / 05.05.2025
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
14:35 / 15.03.2025