Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўрсаткичлари паст нотариусларга устамалар сақлаб қолинади
Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори (2017 йил 3 октябрь) билан Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Norma.uz’нинг ёзишича, низомнинг 21-бандидан нотариус томонидан бир ойда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони муайян ҳудуд бўйича (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) нотариал ҳаракатлар умумий сонининг ҳар бир нотариусга тўғри келадиган ўртача миқдорининг ярмидан кам бўлса — нотариус ва унга бириктирилган ходимларнинг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар ўрнатишга қўйилган тақиқ чиқариб ташланди.
Бундан ташқари, ўрнатилишича, ягона ижтимоий тўлов нотариус томонидан амалга оширилган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушган маблағларнинг 60%и хисобидан амалга оширилади. Мазкур маблағларнинг қолган 40%и нотариус ва унга бириктирилган ходимларнинг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар ўрнатишга ажратилади. Яъни ЯСТ устаманинг ҳақиқий миқдорининг камайишига олиб келмайди.
Ҳужжат 2017 йил 4 октябрдан кучга кирди.
Мавзуга оид
09:49 / 23.05.2025
Айрим шифокорларга қўшимча устамалар тўланади
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
11:01 / 22.05.2025
Тиббиёт менежерлиги бўйича сертификатга эга айрим раҳбарларга устамалар тўланади
10:27 / 22.05.2025