Жаҳон | 10:50 / 06.10.2017
4207
1 дақиқада ўқилади

Трамп: ҳукумат тез орада қуроллар айланмасини чеклаш масаласини ўрганиб чиқади

Фото: © AFP 2017 / Jim Watson

АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнот беришича, тез орада мамлакат маъмурияти қурол-яроғлар савдосида чеклов жорий қилиш масаласини ўрганиб чиқади. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

Журналистлар Трампнинг Пентагон раҳбарияти билан учрашувида ундан "bump stock" ярим автомат қуролларни амалда автоматик қуролларга ўзгартирадиган жиҳозларни сотиш зарурми, деб сўрашга муваффақ бўлишди. 

"Биз буни тез орада ўрганамиз", — деб жавоб берган Трамп.

2 октябрга ўтар кечаси Стивен Пэддок Лас-Вегасда 58 кишини отиб ўлдиргач, ўз жонига қасд қилган. Пэддок 32 қаватли меҳмонхонадан туриб, тўпланиб турган 20 минг кишини ўққа тутган. Отишмадан сўнг, хонада 23 та ўқотар қурол топилган эди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид