Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиялик шифокорлар Термизда жарроҳлик амалиётини ўтказишди
Туркиянинг 18 нафар малакали шифокори ва соха мутахассислари Термиз шаҳридаги "Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази"га келиб, оғиз ва лабида туғма нуқсони бор болаларни даволаш мақсадида, 140та жарроҳлик амалиёти ўтказишди.
Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Facebook-саҳифасида хабар бермоқда.
Шунингдек, турк шифокорлари иштирокида 494та амбулатория тиббий кўриклари ҳам ташкил этилди.
Мазкур тадбир Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) кўмагида амалга оширилди.
Аввалроқ, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) томонидан Ўзбекистонга Mercedes-Benz русумидаги 10та мобил клиника тақдим этилганди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:58 / 24.05.2025