Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон делегацияси Ўзбекистонга келди
Ўзбекистонда узоқ йиллардан бери биринчи марта Тожикистон маданият кунлари ўтказилади. Бу тадбир 10-14 октябрь кунларида бўлиб ўтиши белгиланган. Шу муносабат билан Ўзбекистонга келган Тожикистон ижодий делегацияси ушбу кунларда мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари, маданий мерос объектлари ва тарихий обидаларига ташриф уюштиради. Қўшни давлат делегацияси ташрифи доирасида бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ахборот хизмати берган хабарга кўра, тадбирнинг илк кунида соат 11:00дан соат 12:00га қадар Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида «Замонавий Тожикистон» фотокўргазмаси ва тожик халқ ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши бўлиб ўтади.
Шу куннинг ўзида соат 19:00дан соат 20:30га қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида тантанали очилиш ва концерт дастури ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
Иккинчи куни, соат 16:30дан соат 18:00гача Алишер Навоий номидаги кино саройида «Истинный полден» фильми намойиши ўтказилади. Кечки дастурдан эса (соат 18:00дан соат 19:30гача) Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказиладиган Тожикистон санъат усталарининг концерти ўрин олган.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024