Ўзбекистон | 17:17 / 11.10.2017
17368
1 дақиқада ўқилади

ЯУПМ директори ўзгарди

Фото: UzCard

Ягона Умумреспублика Процессинг Марказига (ЯУПМ) Аҳрор Маҳмудов директор этиб тайинланди. У ўз хизмат вазифаларини бажаришга 2 октябрь куни киришди. Бу ҳақда ЯУПМ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Аҳрор Маҳмудов 1984 йилда туғилган бўлиб, Тошкент ахборот технологиялари университети битирувчиси саналади. Бунга қадар SENSIS GROUP компанияси директори лавозимини эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, ЯУПМ директори вазифасини Б. Деҳқонов вақтинчалик бажариб келаётган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид