Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХВЖ: Венесуэлада инфляция 2300 фоиздан ошади
Лотин Америкасининг Венесуэла мамлакати ЯИМ 2017 йил якуни бўйича 12 фоизга қисқаради. Пул қадрсизланиши яъни инфляция даражаси жорий йил охирида қарийб 653 фоизни ташкил этади. 2018 йили бу кўрсаткич 2300 фоизга етади, дейилади Халқаро Валюта жамғармасининг ҳисоботида.
"Венесуэлада сиёсий инқирознинг кучайиши иқтисодий фаоллик учун жиддий халақит беради. У тахминларга кўра, 2017 йилда 10 фоиздан кўпроққа қисқаради. Бунинг оқибатида нефть қазиб олиш камаяди ва ишончсизлик кучаяди", – дейилади ХВЖ ҳужжатида.
Венесуэла Лотин Америкасининг бошқа давлатлари орасида иқтисодий ўсишнинг салбий кўрсаткичларига эга бўлган ва келгуси йилларда бу жараён сақланиб қоладиган ягона мамлакатдир. ХВЖнинг фикрича, умуман минтақа иқтисодиётининг ўсиши йилига 1,2 фоизни ташкил этади. 2016 йили Венесуэладан ташқари Бразилия, Аргентина ва Эквадорда ЯИМ камайиши кузатилган эди. Бироқ 2017 йил ва 2018 йилги лойиҳаларда пасайиш фақат Венесуэлада кузатилиши қайд этилмоқда.
Жамғарма экспертларининг фикрича, Венесуэладаги инфляция 2016 йил билан қиёслаганда 9 мартадан кўпроққа 254 фоиздан 2300 фоизгача ўсади.
ХВЖ баҳорда Венесуэладаги иқтисодий турғунлик мамлакатни йиллик 720 фоизлик инфляцияга олиб келишини тахмин қилган ва 2018 йилда бу рақам 2068 фоизни ташкил этиши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
15:30 / 01.06.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
17:35 / 21.04.2025
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
15:39 / 20.04.2025
АҚШ Олий суди венесуэлалик мигрантлар депортациясини тўхтатиб қўйди
11:02 / 28.03.2025