Жаҳон | 20:40 / 12.10.2017
15836
1 дақиқада ўқилади

Япон денгизига АҚШнинг зарба берувчи сув ости кемаси кирди

Фото: wikimedia.org

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг зарба берувчи сув ости кемаси Tucson (SSN-770) Япон денгизи акваториясига кирди. Ушбу кема "Томагавк" қанотли ракеталари билан жиҳозланган. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Кемада канотли ракеталарни учириш учун 12 та пуск қурилмаси мавжуд.

Жанубий Корея ОАВ маълум қилишича, кема АҚШ ва Жанубий Корея қуролли кучларининг биргаликдаги машғулотларида иштирок этади. Бу машғулотлар кейинги ҳафтада Шимолий Корея соҳиллари яқинида бошланиши режалаштирилган.

Шу мақсадда Корея яриморолига АҚШнинг яна битта сув ости кемаси "Мичиган" йўналмоқда. У 154 та "Томагавк" билан жиҳозланган.

"Рёнхап" ахборот агентлигининг маълум қилишича, дам олиш кунлари "Мичиган" Жанубий Кореянинг Пусан портига кириб боради.

Мавзуга оид