«Хайр, ЮНЕСКО» - АҚШдаги бутунжаҳон мероси объектлари (фото)
Қўшма Штатлар ЮНЕСКОдан 2018 йил декабрь ойи охирига қадар чиқиш ниятида эканини маълум қилди. Унга қадар эса давлат ташкилот аъзоси бўлиб қолади. Давлат департаментидан хабар беришларича, БМТнинг илм-фан, таълим ва маданият бўйича муассасасидан чиқиш тўғрисидаги қарорга осонлик билан келинмаган, бироқ у «ЮНЕСКОдаги қарздорлик ошиб бораётганидан ташвишда эканликни акс эттиради».
Жаҳон мероси объектлари рўйхатида ҳаммаси бўлиб 1073 та объект бор, улардан АҚШ ҳудуди ҳиссасига 23 таси тўғри келади, яъни умумий сондан 2,1 фоиз. Ўнтаси инсоният тафаккурининг шоҳ асарлари сифатида тан олинган бўлса, 13 таси жуда гўзал табиат феномени саналади. Қуйида АҚШдаги бутунжаҳон мероси баъзи объектларининг сурати тақдим этилади.
Ҳавайидаги «Ҳавайи-Волкейнос» миллий боғи
Вайоминг, Монтана ва Айдаҳо штатлари ҳудудида жойлашган Йеллоустон миллий боғи
Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкали
Флоридадаги Эверглейдс миллий боғи
Колорадодаги Меса-Верде миллий боғи
Филадельфиядаги Индепенденс-ҳолл
Кентуккидаги «Мамонт боғи» миллий боғи
Нью-Мексикодаги Таос-Пуэбло ҳиндулар қишлоғи
Аризонадаги Гранд-Каньон миллий боғи
Нью-Мексикодаги Чако миллий тарихий боғи