Жамият | 23:43 / 13.10.2017
14644
1 дақиқада ўқилади

Почтачи ёнғиндан кейинги бўм-бўш шаҳар бўйлаб почта тарқатди (видео)

Ҳаво кинооператори Дуглас Трон учувчисиз қурилмадан Калифорниянинг ёнғиндан жабр кўрган Санта-Роза шаҳрида почта ташувчи юк машинасини тасвирга олди. Машина бир неча дақиқа давомида бўм-бўш кўчалар бўйлаб ҳаракатланган. The Mercury News нашрига кўра, ёниб кул бўлган шаҳар бўйлаб почтанинг етказилиши бу ердан эвакуация қилинган оилаларнинг талабига кўра амалга оширилган.

"Почтачи шахсий буюмларини олиш учун шаҳарга қайтишни режалаштирган бир неча маҳаллий аҳоли илтимосини бажараётган бўлган. Баъзи кишилар агар почта омон қолган бўлса, у ерга жўнатмаларни ташлаб кетишни сўрашган".

Ноэми Луна, минтақавий амалдор

Шимолий Калифорниянинг ўрмон ёнғинлари бир неча кундан бери давом этмоқда. Бугунга қадар 20 кишининг ҳалок бўлгани, 3.5 минг уйнинг кулга айлангани ва 300дан зиёд кишининг бедарак йўқолгани ҳақида маълум қилинган.

Мавзуга оид