Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Жавод Зариф билан учрашув ўтказади
16-18 октябрь кунларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Эрон Ислом Республикасига расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берган.
Хабарда айтилишича, ташриф дастуридан Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний, вице-президент Сурен Сатторий, ташқи ишлар вазири Жавод Зариф ва Эроннинг бошқа давлат тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ўрин олган. Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумида иштирок этади ва истиқболли ҳамкорлар билан музокаралар олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 13 март куни Тошкентда 5 марта ўтказилган ўзбек-эрон вазирликлараро ўзаро маслаҳатлашув тадбири ўтказилганди.Унда Эрон Ислом Республикаси делегацияси раҳбари сифатида Ташқи ишлар вазири ўринбосари Иброҳим Раҳимпур иштирок этган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025