Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Агрессив саратон сабаби маълум қилинди
Ширинликларни кўп истеъмол қилиш хавфли ўсимтанинг фаол ўсишини рағбатлантиради. Nature Communications журналида чоп этилган Фламанд биотехнологиялар институти ҳисоботида шу ҳақида маълум қилинди.
Мутахассислар кенг кўламли тўққиз йиллик тадқиқот ўтказиб, унинг давомида Варбург эффекти - метаболик ўзгаришлар ва онкологик фаоллик ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга муваффақ бўлишди. Олимлар тажрибаларда ҳужайралари саратон ўсимталаридагидек оқсилларга эга бўлган хамиртурушдан фойдаланишган.
Таъкидланишича, саратон ҳужайралари соғлом ҳужайралардан фарқли ўлароқ, глюкозанинг ажралиши ҳисобига энергиянинг асосий қисмини ишлаб чиқаради. Мазкур феномен тўхтовсиз саратон ривожи ва ўсиши циклини ишга туширади.
"Биз хамиртуруш мисолида фруктозо-1,6-дифосфат орқали оқсиллар фаоллашуви рўй берганини кузатдик, бу эса ҳам хамиртурушли, ҳам хавфли ўсимталарнинг кўпайишини рағбатлантиради", - дейди тадқиқот муаллифларидан бири Йохан Тевелейн.
Олимларнинг сўзларига кўра, аниқланган боғлиқлик саратонга йўлиққан беморлар учун индивидуал парҳезлар тузишда ёрдам беради.
Мавзуга оид
15:23 / 25.05.2025
Жо Байден саратонга чалингани эълон қилинганидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди
15:30 / 22.05.2025
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади
19:09 / 19.05.2025
Байден саратонга чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
09:57 / 19.05.2025