Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг ноёб ва ёлғиз ҳаммом қаерда жойлашган?
Дунёдаги энг ноёб ва энг очиқ ҳаммомлардан бири Исландияда, Krafla геотермал станцияси ёнида жойлашган. Станция ер ости манбаларидан энергия олади, 2009-2011 йилларда эса бу ерда ер магмаси билан ўзаро таъсир натижасида иссиқлик олиш тажрибаси ўтказилган.
Крафлга олиб борувчи йўл томондаги очиқ ҳудудда душ ўрнатилган. Унинг ўзига хослиги шундаки, душнинг деворлари йўқ - унинг атрофи манзарали табиат билан ўралган. Душ термал манбага уланган бўлиб, унда йил давомида иссиқ сув ҳам бўлади.
Душнинг ёнида узоқ вақт унитаз ҳам ўрнатилган бўлиб, бу унинг маҳаллий сайёҳлик масканига айлантирди. У бир неча марта дунёнинг энг ноёб жамоатчилик ҳожатхоналари рўйхатига киритилган, бироқ аслида мақсади бўйича қўлланилмаган. Унитаз Крафл ҳаммомига эътибор жалб қилишга мўлжалланган арт-объект ҳисобланган.
2017 йилда унитаз раковинага алмаштирилди, у ҳам сув қувурига уланиб, декоратив мақсадларда фойдаланилади.
Мавзуга оид
00:13 / 02.04.2025
Исландияда ҳаракатга келган вулқон сабаб аҳоли эвакуация қилинмоқда
16:23 / 07.02.2025
Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси тайинланди
23:30 / 06.12.2024
Исландияда 2029 йилгача кит овига рухсат берилди
15:11 / 02.12.2024