Жамият | 12:20 / 15.10.2017
133749
1 дақиқада ўқилади

Фото: Бадавлат араблар ов учун Навоийга келмоқда

Минглаб бадавлат араблар Навоий вилоятига ташриф буюрмоқда. Журналист Мақсад Жангиров Facebook’даги саҳифасида ёзишича, уларни бу ерда ов ўтказиш имконияти ўзига жалб этмоқда.

«Навоийга минглаб бадавлат араблар ўз «жип»лари билан севимли машғулоти — лочин ови учун келишмоқда», — деган у. Постга суратлар илова қилинган.

Журналист араблар Навоийда ўзлари учун махсус база қургани, база ҳудудида улардан бошқа деярли ҳеч ким бўлмаслигини қўшимча қилган.

«Бу ишқибозлик учун улар катта миқдорда пул тўлашади, бу эса давлатга фойда келтиради», — деган Жангиров.

Фото: Facebook / Мақсад Жангиров
Фото: Facebook / Мақсад Жангиров
Фото: Facebook / Мақсад Жангиров
Фото: Facebook / Мақсад Жангиров
Фото: Facebook / Мақсад Жангиров
Фото: Facebook / Мақсад Жангиров
Фото: Facebook / Мақсад Жангиров
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид