Жаҳон | 14:55 / 15.10.2017
16213
1 дақиқада ўқилади

Сомалида уч кунлик мотам эълон қилинди

Сомали пойтахти Могадишодаги портлаш натижасида ҳалок бўлган кишилар сони 85 нафарга етди. Бу ҳақида Al Jazeera телеканали шаҳар тез ёрдам хизмати хабарига асосланиб хабар берди

Шунингдек жабрланганлар сони ҳам 250 кишига етган. 

Республика президенти Муҳаммад Абдуллоҳ Муҳаммад мамлакатда уч кунлик мотам ҳақида эълон қилди. 

"Жипслашиш ва биргаликда дуо қилиш вақти келди. Терроризм ғалаба қилмайди", - деди у.

Бундан аввал Сомалидаги портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 40 кишини ташкил қилгани ҳақида хабар берилган эди

14 октябрь куни Могадишонинг серқатнов кўчаларидан бирида портловчи қурилма ўрнатилган юк машинаси портлаган.

Мавзуга оид