Ўзбекистон | 12:35 / 18.10.2017
164858
1 дақиқада ўқилади

Фото: Ўзбекистондаги кучли довул оқибатлари

17 октябрь, сешанба кунининг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларида об-ҳаво кескин ўзгарди. Хусусан, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида кучли шамол бошланди. Кун охирига келиб пойтахт Тошкентга ҳам чанг-тўзон кириб келди.

Кучли довул вақтида ўнлаб дарахтлар қулади, баъзи жойларда синган ёғочлар автомобиллар устига босиб қолган.

Шундан сўнг ёмғир қуя бошлади ва ҳаво совиди.

Ижтимоий тармоқларда табиий офат оқибатлари тасвирлари тарқалган.

Бухорода эса кучли шамол бино томини учиришини тасвирга олишди.

Мавзуга оид