Фан-техника | 22:48 / 18.10.2017
12768
2 дақиқада ўқилади

Lamborghini’нинг илк йўлтанламаси суратлари пайдо бўлди

Фото: motor.ru

Lamborghini компанияси Сант'Агата-Болоньезда жойлашган заводидаги янги машиналар йиғиш линияси суратларини намойиш қилди. Бу суратларда марканинг илк йўлтанламаси Urus’ни кўтаргичда ярим бўлакланган ҳолда кўриш мумкин.

Суратда моделнинг орқа эшиги ўрни, газларни чиқариш ва тормоз тизимларини кўриш мумкин. Бундан ташқари, суратлар билан бирга тарқатилган видеода моделнинг деярли тўлиқ йиғилган нусхаларини кўриш мумкин. Бироқ тасвир ноаниқ бўлиб, машинани батафсил кўришнинг имкони йўқ.

Йўлтанламаснинг концепти 2012 йилда Пекиндаги моторшоуда намойиш қилинган. Италян маркаси вакилларининг айтишича, янги модел марканинг ҳар куни ишлатиш мумкин бўлган илк модели бўлади.

Фото: motor.ru

Lamborghini Urus’нинг оммавий намойиши 4 декабрда Сант'Агата-Болоньезда бўлиб ўтади. Дастлабки маълумотларга кўра, йўлтанламас  иккинчи авлоддаги Audi Q7 ва Bentley Bentayga моделларини яратишда қўлланган платформада қурилади. Модел 8 цилиндрли, 4 литр ҳажмли ва 650 от кучига эга двигатель билан жиҳозланади. Кейинроқ кроссовернинг гибрид куч қурилмасига эга версияси пайдо бўлади. У марканинг илк  гибрид модели бўлади.

Мавзуга оид