Покистонда портлаш: 7 полициячи ҳалок бўлди, 22 нафари жароҳатланди
Покистоннинг Қуэтта Сиби кўчаси Сарёб Мил ҳудудида содир этилган портлаш оқибатида 7 полициячи ҳалок бўлди. Яна 22 киши тан жароҳати олди, деб хабар бермоқда Dawn нашри.
Дастлабки хабарларга кўра, хавфсизлик кучлари кўча ёнида қолдирилган бомба портлагани ҳақида маълум қилган. Бу вақтда бомба жойлаштирилган кўча қисмидан полиция автобуси 35 хавфсизлик хизматчисини олиб кетаётган бўлган. Аммо, ҳозирча, портлашга доир бошқа тафсилотлар маълум эмас.
Қуэтта фуқаро шифохонаси расмий вакили 7 кишининг қурбон бўлганини тасдиқлади, яраланганлардан 8 киши шифохонага келтирилган ва тиббий ёрдам кўрсатилган.
Бэлужистон вилояти вазири Сарфароз Буғтий 6 нафар поолициячи ҳаётдан кўз юмганини тасдиқлади. 22 нафар яраланганлар Фуқаро шифохонаси ва Ҳарбий госпиталда эканини билдирган.
Мавзуга оид
21:12 / 22.09.2024
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
10:06 / 12.09.2024
Самарқандда газ портлаган «дом» аҳолиси эвакуация қилинмоқда
14:10 / 10.09.2024