Рамзон Қодиров Бухородаги кутилмаган учрашув ҳақида сўзлаб берди
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодиров Бухорода 1950-йиллардан буён Ўзбекистонда яшаётган чеченистонлик кекса аёл Бўку Умаева билан учрашди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Телеграм каналида маълум қилди.
Р.Қодировнинг сўзларига кўра, аёл кутилмаганда унга яқинлашган. У геноцид вақтида Чеченистондан чиқариб юборилган.
"У келиб, мени қучоқлади, миннатдорчилик билдирди. Буни мен кутмаган эдим, мен учун жуда кўп нарсани бошидан ўтказган кексаларнинг яхши муносабати жуда катта ўрин тутади.
У отам таълим олган Бухоро мадрасасига бораётганимни билган. Ва, мени кўриш учун атайин келган, лекин биз узоқ вақт гаплаша олмадик.
Бўку Умаева менга келаси йилнинг ёзида учрашиш истагини билдирди. Мен уни тайёр бўлса, албатта Чеченистонга олиб келаман. Ахир, биз айнан ота-оналаримиз, уларнинг руҳий кучи, ўз ватанлари, халқига бўлган муҳаббати туфайли ҳаётимиз билан қарздормиз», - деган Рамзон Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Ўзбекистонда икки кунлик ташриф билан бўлди. Ташриф чоғида Қодиров Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашди.
Мавзуга оид
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
13:54 / 10.09.2024
2025 йил сентябр ойида Бухоро биенналеси ташкил этилади
20:34 / 31.08.2024