Фан-техника | 21:15 / 19.10.2017
10678
2 дақиқада ўқилади

iOS 11'да жиддий камчилик аниқланди

iDeviceHelp номи остидаги видеоблогер ўзининг YouTube-каналида iOS 11 ва 11.1 бета-версиясининг жиддий камчилиги ҳақида сўзлаб берди. Унинг таъкидлашича, ушбу камчилик ёрдамида смартфон блок тизимини четлаб ўтиб, ундаги суратларни томоша қилиш мумкин бўлади. 

Видеода у фақатгина "ўлжа"нинг телефон рақамини билиб, унинг фотогалереясига кириш имконига эга бўлиш йўлини кўрсатади. Бироқ бунинг учун қўнғироқларга жавоб бериш ва Siri'ни чақириш учун iPhone қўлда бўлиши керак.  

1. iPhone'га қўнғироқ қилиш зарур;

2. "Хабарлар", ундан кейин эса "Бошқалар" вариантини танлаш;

3. Истаган уч эмодзини киритиш;

4. Siri'дан бирор иловани очишни сўраш. Видео муаллифи "Созламалар"ни танлади;

5. Siri телефонни блокдан ечишни талаб қилади. Шу пайт экранни аксинча ёқиш тугмаси билан блоклаш керак, кейин эса яна бир марта унга қўнғироқ қилиш лозим;

6. Жавобни танлашда хабарга илова қўшиш имкони пайдо бўлади. Масалан, галереядан олинган суратни қўшиш мумкин. 

Фото:tjournal.ru

TJ текшируви шуни кўрсатдики, амалга оширилган операциядан кейин iPhone'ни блоклаб, кейин яна қўнғироқ қилинса, экранда дарҳол  суратлар пайдо бўлади. 

Фото:tjournal.ru

Мавзуга оид