Жаҳон | 13:20 / 19.10.2017
7472
1 дақиқада ўқилади

Россияда Қирғизистон фуқароси 34 киши заҳарлангани учун судланади

Россиянинг Пермь шаҳрида шаурма сотувчиси бўлиб ишлаган қирғизистонлик аёл 34 киши заҳарлангани учун судланади, деб хабар бермоқда маҳаллий нашрлар.

Хабар қилинишича, 2015 йил декабрь ойидан 2016 йил июнь ойига қадар Қирғизистон фуқароси шаурма сотиладиган дўкончада сотувчи бўлиб ишлаган. Аёл тиббий дафтарча ва ишлашга ҳуқуқи бўлмаган ҳолда меҳнат фаолиятини олиб боргани айтилмоқда. Дўкон эса шаҳарнинг Мильчков кўчасида жойлашган.

Дўконда канализация тизими бўлмаган, шу сабабдан идиш-товоқлар идишларга солинган сув билан ювилган, озиқ-овқат маҳсулотлари эса бу ердан унча узоқ бўлмаган жойда сотиб олинган. Шаурмадан сўнг ўттиз нафар киши шифохонага мурожаат қилган, уларга сальмонеллез ташхиси қўйилди. Жабрланганлардан яна тўрт нафари уйда даволанган. Бактерия дўкончанинг ўзидан, шунингдек сотувчи аёлнинг биологик таҳлилларидан топилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид