Спорт | 21:34 / 23.10.2017
17617
2 дақиқада ўқилади

Месси, Неймар ёки Роналду? Зидан ўз танловини амалга оширди

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зиданнинг ишонч билан айтишича, жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси бўла олади. Португалиялик футболчидан ташқари, ушбу мукофотга «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар даъвогарлик қилмоқда.

«Криштиану Роналду – ўз авлодининг энг яхши футболчиси, у бошқалардан кўра яхшироқ. У бутун фаолиятини барқарор ўтказиб келмоқда ва ўзининг нималарга қодирлигини намойиш этмоқда. У муҳим ўйинларда натижа келтиради», дея Зиданнинг сўзларини келтирган Football Espana.

«У барча мукофотларга муносиб. У ҳамиша ўзининг қанчалик яхшилигини намоён этишга ҳаракат қилади. У ҳаммадан яхши ҳам..

Менга Роналду гол урмаётганида саволлар беришади. Лекин муҳими у вазиятлар ярата олаётганида. У тез орада формасини тиклайди. У Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари, кейинги ҳафтада у чемпионатда ҳам гол уриш имкониятига эга бўлади», деган мураббий.

Бугун, 23 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланадиган The Best Football Awards маросимида ФИФА дунё футболининг 2016-17 йилги мавсумдаги энг яхшиларини аниқлайди, тақдирлайди ва йилнинг рамзий терма жамоасини эълон қилади.

Ўзбекистонлик мухлислар тадбирни Uzreport TV ва Futbol TV телеканаллари орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.

Мавзуга оид