Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва метросида Ўзбекистон фуқароси рельсларга тушиб кетди
Москва шаҳридаги метронинг «Аннино» бекатида 39 ёшли ўзбекистонлик рельсларга тушиб кетди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Электрпоезд соат 12:05да бекатга кириб келганида, эркак рельсларга тушиб кетган. Буни пайқаб қолган машинист фавқулодда тўхташга мажбур бўлган. Шундан сўнг Москва метрополитенидаги ички ишлар ходимлари тез тиббий ёрдамни чақиртиришган.
Қайд этилишича, айни дамда Ўзбекистон фуқароси шифохонада қолмоқда. Шифокорлар унга бош мия ёпиқ жароҳати ва қўл синиши ташхисини қўйишган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари ҳодисага гувоҳ бўлган барчани сўроқ қилди. Рўй берган воқеа бўйича маълумот Москва метрополитенидаги прокуратурага юборилган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025