Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Расман. Куман истеъфога чиқарилди
«Эвертон» раҳбарияти муваффақиятсиз старт туфайли жамоа бош мураббийи Роналд Куманни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар қилинган.
АПЛнинг 9-турида «Арсенал»га қарши кечган ва 2:5 ҳисобидаги мағлубиятли ўйиндан кейин клуб раҳбарларининг «сабр косаси тўлган». Ушбу натижадан кейин жамоа 18-ўринга, «хавфли зона»га тушиб кетди. Жамоа 9 турда фақат 8 очко жамғарган, тўплар нисбати 7-18.
Эслатиб ўтамиз, Роналд Куман «Эвертон»ни 2016 йилда қўлга олган, ўтган мавсумда эса у билан 7-ўринни қўлга киритган эди.
Қайд этиш керакки, ёзги трансферларда «Эвертон» фаол ҳаракат қилган, янги футболчилар учун 158 млн евро сарфланганди. Трансферлар учун бундан кўп маблағни фақат«Манчестер Сити», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари сарфлашганди. Шу билан бирга «Эвертон» ўз футболчилари сотувидан 107 миллион евро ишлаган.
Мавзуга оид
11:42 / 07.05.2025
Рамзан Қодиров истеъфо сўраши ҳақида гапириб, кейин «уни нотўғри тушунишгани»ни айтди
16:18 / 07.03.2025
Худоёр Мелиев адлия вазири ўринбосари лавозимидан кетди
19:00 / 05.03.2025
Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари Шавкат Раҳмонов ишдан кетган
12:30 / 03.03.2025