Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla Хитойда электромобиллар ишлаб чиқаради
Американинг Tesla электромобиллар ишлаб чиқарувчиси Хитойнинг Шангҳай шаҳрида ўз корхонасини қуриш ниятида. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси режадан бохабар манбаларга асосан хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, келишув Хитойнинг хорижий автомобиллар ишлаб чиқарувчиси билан биринчи шундай битими бўлади.
Газета манбаларининг сўзларига кўра, эркин савдо зонаси ҳудудида тўлақонли ишлаб чиқариш корхонаси қурилади ҳамда компания маҳаллий ҳокимият билан бу борада бир қарорга келган.
Шу билан бирга, корхона тўлиқ Tesla’га тегишли бўлади. WSJ’дан таъкидлашларича, янги завод Tesla’га минтақада машиналар экспорти учун асос яратиб беради.