Ўзбекистон | 18:29 / 23.10.2017
32663
1 дақиқада ўқилади

«Ўзтрейд» АЖ биринчи марта АҚШга қовун экспорт қилди

Фото: Ўзтрейд

«Ўзтрейд» АЖ Ўзбекистон тарихида илк маротаба экологик жиҳатдан тоза, янги қовунларни экспорт қилди.

Компания Нью-Йоркдаги (АҚШ) Uz-American Trade Corp Савдо Уйига 1 тонна ҳажмдаги қовунлар партиясини жўнатди.

Шунингдек, «Ўзтрейд» АЖ АҚШга тайёр тўқимачилик, қуритилган мева-сабзавот ва бошқа турдаги маҳаллий маҳсулотларни етказиб бериш бўйича умумий қиймати 5,1 миллион АҚШ долларига тенг экспорт шартномаларини тузди.

Мавзуга оид