Light | 10:50 / 24.10.2017
48779
5 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг чиройли метро станциялари

Метро қурилган шаҳарда яшасангиз, ҳеч бўлмаганда бир марта бу ерости транспорти хизматидан фойдалангансиз. Лекин уйга ёки ишга шошар эканмиз, айрим метро станциялари меъморлик санъати намунаси деб аталишга муносиб эканлигини сезмаймиз. Қуйида энг гўзал метро станциялари билан танишасиз.

1. Москва, Россия. “Славянский Бульвар” станцияси 2008 йилдан буён йўловчиларга хизмат кўрсатади. 

2. “Комсомольская” станцияси қандиллар билан бирга Россия тарихидан сўзловчи ажойиб мозаикалар билан безатилган.

3. “Маяковская” станцияси 1929 йилда қурилган.  

4. Дубай, БАА.

6. Burjuman савдо маркази остида очилган метро станцияси орқали 15 миллиондан ортиқ киши ўтишга улгурди.  

7. Неаполь, Италия.

“Неаполитан университети” станцияси рассом Карим Рашид туфайли гўзал кўриниш олган.

8. “Толедо” станцияси ҳам дунёдаги энг гўзал станциялар қаторидан жой олган.  

9. “Матердей” станцияси бетакрор санъат намуналари билан диққатингизни жалб этади.

10. Вашингтон, Колумбия округи, АҚШ.

“Галери-Плейс” станцияси учта тармоқнинг бирлашган нуқтасидир.  

11. “Юнион” станцияси орқали йилига 32 миллион киши ўтади. У 1907 йилдан буён хизмат кўрсатади.  

12. “Метро-Центр” станцияси Вашингтон транзит тизимининг қоқ юрагида жойлашган.  

13. Шанхай, Хитой.

14. Шанхайдаги бу метро туннели Чарлининг шоколад фабрикасига олиб борадиган йўлга ўхшайди.  

16. Киев, Украина. “Золотые Ворота” станцияси “маданий ёдгорликнинг янги объекти” ҳисобланади.  

17. “Лыбедская” станцияси Куренёвск-Красноармейская йўлининг якуни сифатида 30 йил фаолият кўрсатди, 4 йил илгари эса у жануб томон узайтирилди. 

18. “Дворец Украина” станцияси 1984 йилдан бери ишлайди.  

19. Париж, Франция.

20. “Arts et Métiers” (санъат ва ҳунар) станцияси моҳир комиксчи рассом Франсуа Шуйтен томонидан 1994 йилда безатилган.

22. Пхеньян, Шимолий Корея.

23. Пхеньянда чиройли станциялар кўп, лекин улар орасида “Yonggwang” станцияси ажралиб туради.  

25. Гаосюн, Тайвань. “Централ-Парк” станцияси номи Гаосюн марказий парки номига қўйилган.  

26. “Формоса Бульвар” станцияси ўзининг “дунёдаги энг катта шиша мозаикаси” билан машҳур.  

28. Токио, Япония.

29. “Иидабаси” станцияси 1928 йилдан бери фаолият кўрсатади ва энг диққатга сазовор жойлардан бири ҳисобланади.  

31. Прага, Чехия. “Флора” станцияси 1980 йилда очилган, унинг қурилишига 11,5 миллион долларга яқин маблағ сарфланган.

32. “Градчанска” станцияси Прагадаги қалъа номидан олинган.

33. “Намести Миру” станциясига тушиш учун бутун Евроиттифоқдаги энг узун эскалатордан (кўча сатҳидан 52 метр пастда) фойдаланиш лозим. 

34. Барселона, Испания. “Drassanes” станцияси 2007 йилда қайта таъмирланган. 

37. Мюнхен, Германия. “Вестфридхоф” станциясидаги узунлиги 3 метрли бу лампаларни сайёҳлар тез-тез суратга олиб туришади.  

38. “Кандидплатц” станцияси 1997 йилда очилган бўлиб, энг сержило станция ҳисобланади.  

39. “Мариенплатц” станцияси 2003-2006 йилларда янгиланишга учраган. 

40. Санкт-Петербург, Россия.

Санкт-Петербургдаги энг қадимий станциялардан бири – “Кировский Завод” станцияси. 

41. “Нарвская” станциясидаги бронза ва мармар йўловчиларга ўзгача муҳитни тақдим этади.  

42. “Автово” станцияси ўзининг муҳташамлиги билан ҳайратга солади. 

43. Монреаль, Канада. “Папино” станцияси кўча сатҳидан 21 метр пастда жойлашган. 

44. “Champ-de-Mars” станцияси 1966 йилда очилган илк станциялардан бири.

45. “Намур” станцияси 1984 йилда очилган.  

46. Лиссабон, Португалия.

47. “Olaias” станцияси 1998 йили ишга тушган. 

49. Стокгольм, Швеция. “Solna” станциясини интернетдаги ҳазилкашлар “дўзах” деб аташади. 

50. “Кунгстредгорден” станциясида 50-60 йилларда бузилиб кетган швед архитектураси буюмлари ва қолдиқлари сақланади. 

51. “T-Centralen” станцияси (Стокгольм, Швеция).

52. “Олд Сити Холл” (Нью-Йорк, АҚШ).

53. “Музей” станцияси (Торонто, Канада).

54. “Алишер Навоий” бекати (Тошкент, Ўзбекистон).

55. “Бокенгаймер” (Франкфурт, Германия).

56. “Вильсон” станцияси (Варшава, Польша).

57. “Хайдельбергер Платц” (Берлин, Германия).

58. “О’Харе” (Чикаго, АҚШ).

59. “Hyllie” станцияси (Мальмё, Швеция).

60. “Кэнэри-Уорф” (Лондон, Буюк Британия).

61. “Чили университети” станцияси (Сантьяго, Чили).

62. “Expo MRT” станцияси (Сингапур).

Мавзуга оид