Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ертўлада яширин фаолият билан шуғулланган жиноий гуруҳ ушланди
Марғилонлик Б.Азимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳамтовоқлари билан Марғилондаги “Худойберди ҳожи нон” МЧЖга қарашли бино ертўласини ижарага олди. Ижара ҳақини ойига 800 минг сўмга шартлашади. Сўнгра, бино ертўласига қўлбола мойжувоз ўрнатиб, “иш”га киришади. Санитария қоидалари ва бошқа қатор меъёрлар унутилади, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Тез орада жиноий гуруҳ аъзолари вазифаларни ҳам бўлишиб оладилар. Масалан, Б.Азимов иш бошқарувчи – “Бош директор”, Д.Холбоев чигит билан таъминловчи, В.Солихов чигитни етказиб берувчи, Л.Пўлатов қоровул, И.Халимов, Т.Мингбоев ва И.Қосимов эса ишчи бўлиб фаолият юритишади.
Хуллас, қўлбола усулда пахта ёғи ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Яширин цехнинг инсонлар саломатлигига хавф туғдирадиган маҳсулотларига харидор ҳам топилиб, яхшигина даромад келтиради. Б.Азимов бошчилигидаги ҳамтовоқлар пахта ёғининг бир килосини 6 минг сўмдан, кунжарани эса 1 минг 100 сўмдан пуллашади.
Кўза кунда эмас, кунида синади, деганларидек, “тадбиркорлар”нинг хуфиёна ишлаб чиқариши узоққа бормади.
СВОЖЖДЛҚК департаментининг Марғилон шаҳар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда “яширин цех”нинг қонунга хилоф равишдаги фаолиятига “нуқта” қўйилди. Тадбир давомида бино ертўласидан 19 млн. 872 минг сўмлик чигит, 512 минг 860 сўмлик кунжара, 410 кг. пахта ёғи ва бошқа буюмлар топилиб, ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Азимов ва унинг ҳамтовоқларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан уларнинг қилмишларига яраша жазо тайинланди.
Мавзуга оид
17:40 / 15.04.2025
Фарғонадаги «заправка»да Matizʼга ўрнатилган газбаллони портлаб кетди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
18:24 / 09.03.2025
“Ҳазм қилишни яхшилайди, одамни тўқ тутади” – нишолда қандай тайёрланади?
15:16 / 24.11.2024