Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англия клуби рекорд миқдорда жарима тўлайди
Англиянинг «Куинз Парк Рейнжерс» клуби футбол тарихидаги рекорд жаримани тўлайди, унинг миқдори 40 млн. фунт стерлингга тенг. Жамоа бу жаримага молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун тортилди, деб хабар бермоқда The Telegraph. Лондонликлар рухсат этилган пулдан кўпроқ маблағ сарфлашда айбланмоқда.
«КПР» 2013/14-йилги мавсум якунлари бўйича жуда катта қарздорликка учради, клуб раҳбарияти эса кредитлар бўйича 60 млн. фунт қарзни яширишга қарор қилди. Жамоа айнан шу қоидабузарлик учун жарима тўлашга мажбур.
«КПР» ижрочи директори Ли Хооснинг хабар беришича, клуб бу қарор бўйича апелляция беради.
Мавзуга оид
00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди
17:25 / 02.04.2025
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди, 56 киши жаримага тортилди
14:56 / 01.04.2025