Жамият | 18:20 / 27.10.2017
134554
1 дақиқада ўқилади

Ҳилол Насимов лавозимидан озод қилинди 

Фото: Ўзбекфильм

2017 йил 27 октябрь куни «Ўзбекфильм» акционерлик жамиятининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда киностудиянинг бугунги ҳолати, мавжуд камчилик ва муаммолар муҳокама қилинди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» ахборот хизмати хабар берди.

Корхонани соғломлаштириш ва уни қайта шакллантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар тингланди. Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Ҳилол Насимов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан «Ўзбекфильм» АЖ директорлиги лавозимидан озод қилинди.

Шу билан бирга, жамиятнинг молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш ва келгусида режалаштирилган ишларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи тузилди.

Мавзуга оид