Жаҳон | 21:00 / 27.10.2017
25327
2 дақиқада ўқилади

Каталония ҳукумати мустақиллик эълон қилди. Энди улар «бир тўда жиноятчилар»

© AP Photo / Paul White

Испания бош вазири Мариано Рахой Каталония парламентининг мустақиллик эълон қилиш ҳақидаги қарорини жинояткорона ҳаракат деб баҳолади.

«Бугун Каталония парламенти маъқуллаган қарор қонунларга зид ва бу жинояткорона ҳаракатдир», деган у Конституциянинг 155-моддасини қўллашни маъқуллаган Сенат йиғилиши якунида.

«Биз бир тўда кишилар конституциямизни йўқ қилишларига йўл қўймаймиз. Давлат ўз жавобини қайтаради», дея қўшимча қилган бош вазир. У каталонияликларни барчаси яхши бўлишига ишонтирган.

Бугун, 27 октябрь куни Каталония парламенти минтақа Испаниядан мустақил бўлганини расман тасдиқлайдиган резолюцияни имзолади.

Ушбу ҳужжатни ёқлаб 70 депутат овоз берди, ўн киши қарши фикр билдирди, икки вакил бетараф бўлди. 135 ўринли парламентнинг қолган аъзолари овоз беришга бойкот эълон қилганди. Шу тариқа, депутатларнинг ярмидан кўп қисмининг маъқуллаши билан резолюция кучга кирди.

26 октябрь куни Каталония женералитети раҳбари Карлес Пучдемон Мадриднинг талабига кўра парламентни тарқатиб, навбатдан ташқари сайлов ўтказишдан бош тортган эди.

Мустақиллик декларацияси қабул қилинишига жавобан федерал ҳукумат минтақада тўғридан-тўғри бошқарув жорий этиш ҳаракатларини бошлади. 

Каталониядаги воқеалардан кўп ўтмасдан Испания бош вазири Сенатнинг шошилинч йиғилишини чақирди. Унда сенат Каталония мухторияти раҳбариятини ҳокимиятдан четлаштириб, минтақада Мадриднинг бевосита бошқарувини жорий этиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. 

Ҳужжатни ёқлаб 214 сенатор овоз берди, 47 киши қарши чиқди, бир вакил бетарафлик қилди.

Сенаторлар конституциянинг 155-моддасини қўллади. Бу моддада Каталония мамлакатдаги тартибга дахл қилган пайтда мухторият ҳуқуқи тўхтатилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Испания бош прокуратураси Каталония ҳукумати аъзолари исёнда айбланган даъволарни тайёрлашга киришган.

Мавзуга оид