Спорт | 09:00 / 27.10.2017
12466
2 дақиқада ўқилади

«Реал» 3-дивизион клубини 2та пенальти ёрдамида мағлуб этди

Фото: Getty Images

«Реал» Испания кубогининг 1/16 финали биринчи учрашувида «Фуэнлабрада» жамоасини меҳмонда 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мадридликларнинг рақиби мамлакат чемпионати учинчи дивизионида тўп суради.

Асосий таркибсиз ҳаракат қилган «Реал» фақатгина иккинчи бўлим ўрталарида ҳисобни очишга муваффақ бўлди - Марко Асенсио пенальтини аниқ амалга оширди.

Шундан сўнг Мадрид клуби яна бир пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шу билан бирга, мезбонлар ўйинчиси Пако Кандела қоидабузарлиги учун иккинчи сариқ карточка билан жазоланди ҳамда майдондан четлатилди. Бу сафар Лукас Васкес 11 метрлик жаримани аниқ амалга оширди. Баҳс якунида таркиблар сони тенглашди - «қаймоқранглилар» сафида Хесус Вальехо майдондан ҳайдалди.

Жавоб учрашуви Мадридда 29 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Испания кубоги 1/16 финалининг бошқа ўйинида «Тенерифе» ҳамда «Эспаньол» 0:0 ҳисобида нурсиз дурангни қайд этди. Иккинчи учрашув «Эспаньол» стадионида 29-ноябрь куни бўлиб ўтади.
 
Фуэнлабрада – Реал Мадрид 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 
0:1 – 63, Асенсио пенальти, 0:2 – 80, Васкес пенальти.
Фуэнлабрада – Кодина, Армандо, Ката Диас, Ирибас, Дани Фернандес(Портилья, 46), Милла, Керо (Арноль, 53), Атиенза, Фрайле (Кандела, 72), Фран Гарсия, Диони.
Реал Мадрид – Касилья, Начо, Хакими (Фойласье, 81), Тео, Техеро, Васкес, Себальос, Асенсио, Льоренте, Вальехо, Майораль.
Огоҳлантиришлар: Фран Гарсия (62), Кандела (73), Ката Диас (84).
Четлатишлар: Кандела (79), Вальехо (89).

Мавзуга оид