Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Непалда 40 йўловчини олиб кетаётган автобус дарёга қулаб тушди, қурбонлар бор
Фото: ddnews.gov.in
Непал марказидан ўтувчи дарёга йўловчи автобусининг қулаб тушиши оқибатида камида 19 киши ҳаётдан кўз юмган, 16 нафари шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Doordarshan телеканали маҳаллий полиция маҳкамасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Ҳодиса 28 октябрь куни эрталаб мамлакат жануби-шарқидаги Ражбираж шаҳридан пойтахт Катмандуга келаётган автобус ҳалокатга учраши оқибатида содир бўлган.
Фожиа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга ҳайдовчининг хавфли бурилишда бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган. Гувоҳлар ҳалокат рўй берган вақтда автобус ичида 40 га яқин йўловчи бўлганини айтишган.
Мавзуга оид
18:29 / 29.04.2025
Непал тажрибасиз алпинистларга Эверестга чиқиш учун рухсат бермайди
17:56 / 21.01.2025
Непал Эверестга чиқиш нархини 15 минг долларгача оширди
16:52 / 01.01.2025
Эфиопияда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 71 киши ҳалок бўлди
15:52 / 25.10.2024