Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сомали пойтахтидаги президент саройи яқинида портлашлар содир этилди
28 октябрда террорчи-худкуш Сомали пойтахти Могадишодаги президент саройи яқинида жойлашган меҳмонхна олдида портлаш содир этди. Бу ҳақда Сомали полициясига иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлган ва 8 киши яраланган. Таъкидланишича, бироздан кейин шу ҳудудда яна бир портлаш содир этилган.
Полиция вакилининг маълум қилишича, меҳмонхонада отишма овозлари эшитилган.
14 октябрда Могадишонинг Ходан туманидаги меҳмонхона биноси ёнида миналаштирилган юк автомобили портлатилган эди. Охирги маълумотларга кўра, бу теракт оқибатида 358 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
21:01 / 01.05.2025
Германия шимолидаги портда портлаш содир бўлди
15:26 / 25.04.2025