Ўзбекистон | 10:30 / 29.10.2017
59046
1 дақиқада ўқилади
28 октябрь куни кечқурун Тошкентда зилзила сезилди
Тошкент шаҳри аҳолиси 28 октябрь куни, маҳаллий вақт билан соат 22:45 атрофида зилзила кучини сезишган. Ўзбекистон қўшни Афғонистонда рўй берган зилзила тўлқинлари сезилган.
«Тошкент» сейсмология маркази маълумотига кўра, зилзила маркази Тошкент шаҳридан 535 км жануби-шарқда, Афғонистон ҳудудида жойлашганди. Эпимарказда зилзила магнитудаси 5,7 баллга тенг бўлган. Бу зилзила кучи Тошкент шаҳрида 3 балл атрофида сезилган.
Европа—Ўртаер сейсмология маркази маълумотларига кўра эса, Тошкент вақти билан соат 22:45да Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғларида магнитудаси 5,2 га тенг зилзила юз берган.