Спорт | 22:47 / 29.10.2017
23576
2 дақиқада ўқилади

Испания Ла Лигаси: Қироллик клуби Каталонияда мағлубиятга учратилди

Испания Ла Лигасининг 10-турида Каталония мухторияти ҳудудидаги Жирона шаҳрига сафар қилган «Реал» Мадрид мағлубиятга учратилди.

Бу Каталония парламенти мухторият мустақиллигини эълон қилганидан буён «Реал»нинг ушбу ҳудудга илк ташрифи эди. Эслатиб ўтамиз, сиёсий воқеалар туфайли ушбу ўйин кейинроқ муддатга қолдирилиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлган эди.

Лекин ўйин белгиланган вақтда ўтказилди ва Иско 12-дақиқада меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ иккинчи бўлимнинг бошланишида «Жирона»нинг ўйини қовушди ҳамда ҳисобда олдинга чиқиб олиб, ўйин сўнгига қадар «Реал»нинг босимларига туриб беришни уддалашди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг «Реал» турнир жадвалидаги 3-ўрнини сақлаб қолди. Чунки «Атлетико» ҳам ушбу турда ўз майдонида «Вильярреал»га қарши ўтган ўйинда ғалаба қозона олмади — 1:1. Иккинчи ўринда 24 очко жамғарган «Валенсия» бормоқда. Ла Лига карвонбошиси «Барселона» 28 очко тўплаган.

Испания Ла Лигаси. 10-тур

ЖИРОНА – РЕАЛ МАДРИД 2:1 (0:1)

Голлар: Стуани (54), Порту (58) – Иско (12),

ЖиронаБуну, Эспиноса, Хуанпе, Муньеса, Адай, Понс, Порту (Кайоде, 82), Гарсия (Тимор, 75), Гранель, Маффео, Стуани (Мохика, 88).

Реал МадридКасилья, Варан (Начо, 46), Марсело (Васкес, 66), Хакими (Асенсио, 66), Рамос, Кроос, Каземиро, Иско, Модрич, Бензема, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Адай (87) — Модрич (45)

29 октябрь. Жирона. Монтиливи муниципал стадиони, 13.382 томошабин

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид